СТРАТЕГИЯ РАЗВИТИЯ ПРИДПРИЯТИИ

РИВОЖЛAНИШ СТРAТЕГИЯСИ

“Талимаржон  иссиқлик электр станция” акциядорлик жамиятининг 2026 йилгача ривожланиш СТРАТЕГИЯСИ

Электр энергетикаси иқтисодиётимизнинг етакчи, базавий соҳаларидан бири ҳисобланади. Зеро, барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланиши, меҳнат унумдорлиги ошиши, аҳоли турмуш фаровонлиги ва ҳаёт даражаси юксалиши кўп жиҳатдан мазкур тармоқ истиқболи билан узвий боғлиқдир. Ўзбекистоннинг бой энергетика салоҳияти ҳамда самарали давлат бошқаруви мавжуд сув-энергетика ресурслари ва углеводород хом ашёсидан оқилона фойдаланиш, электр энергиясига бўлган талабни тўлиқ таъминлаш имконини беради.

Бунда иссиқлик энергияси мамлакатимизда электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда ва унинг энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда ривожланиши бутун мамлакат энергетика тизимининг барқарорлигини таъминлайди.

 

Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг мавжуд электр энергияси ишлаб чиқариш қувватининг қарийб 12% “ Талимаржон иссиқлик электр станция” акциядорлик жамияти улушига тўғри келади.

 

Ушбу жараёнда “ Талимаржон иссиқлик электр станция” акциядорлик жамияти электр энергияси ишлаб чиқариш вазифасини амалга ошириб, мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳолисининг эҳтиёжларини қондирилишини таъминлаш мақсадида электр ва иссиқлик энергиясини белгиланган ҳажмларда ҳосил қилинишини таъминлаб келмоқда.

 

Жамиятнинг ҳозирги ҳолати

Ҳозирги кунда “ Талимаржон ИЭС” АЖ таркибида 3 та энергоблок мавжуд бўлиб ўрнатилган қуввати 1700 МВт, амалдаги қуввати эса 1620 МВтни, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш қуввати эса 16 Г/кални ташкил этади.

Электр энергияси ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун асосий ёқилғи табиий газ ва заҳира ёқилғиси табиий газ ҳисобланади.

 

2017-2020 йиллардаги асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва эришилган натижалар

 

2017-2021 йилларда электр энергияси ишлаб чиқаришда йилига ўртача

3.6 фоиз миқдорида ўсиш кузатилди.

 

2017 йилда12.63 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 13.52 млрд.кВт.соат, 2019 йилда 12.71 млрд.кВт.соат 2020 йилга келиб эса 9.42 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди    соат 2021 йилга келиб эса 13.13 млрд.кВт.соат электр    ва  шу даврдаги умумий ўсиш суръати 15 фоизни ташкил этди.

 

Жамият томонидан 2022 йилнинг 3 ойида 3.18 млрд.кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда ўсиш суръатини 2021 йил охирига режа бўйича 10.84 млрд.кВт соатга етказиш кўзда тутилмоқда.

 

Стратегиянинг асосий мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишлари

Стратегиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

-мамлакатимиз истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини, энергоресурслар импортига боғлиқ бўлмаган ҳолатда, ички электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига қондириш;

 

- энергетик хавфсизликни таъминлаш;

 

- ортиб бораётган талабни қондириш мақсадида электр энергиясини ишлаб  чиқаришда самарадорликни ошириш;

 

- электр ускуналарни босқичма-босқич янгилаш, шунингдек ишлаб чиқариш ҳамда электр тармоқлари қувват заҳираларини кўпайтириш ҳисобига электр ускуналарининг эскиришини олдини олиш.

 

Юқоридаги вазифаларни самарали бажариш учун қуйидаги асосий устивор йўналишларнинг амалга оширилишини таъминлаш зарур:

 

биринчидан, янги энергетика объектларини қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали электр энергиясини ҳисобга олиш тизими ва диспетчерлик бошқарувини такомиллаштириш;

 

иккинчидан, энергия тежамкор технологиялар асосида технологик жараённинг барча босқичларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини оптималлаштириш;

 

учинчидан, давлат-хусусий шерикчилик тамойиллари асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

 

тўртинчидан, узоқ муддатли, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай ҳуқуқий база ва маъмурий инвестиция муҳитини ва электр энергиясининг улгуржи бозорини шакллантириш;

 

бешинчидан, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти шаффофлигини ошириш.

 

Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора тадбирлар

Ҳозирги кунда мамлакатимизда электр энергиясига ўсиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мавжуд энергоблокларни модернизация ва реконструкция қилиш, самарадорлиги юқори бўлган энергия ишлаб чиқариш технологияларига асосланган янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш орқали 2022-2026 йилларда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.

 

Шу мақсадда, 2019-2024 йилларда  “ Талимаржон ИЭС” АЖнинг 4 ва 5 энергоблокларини   яънъни «Толимаржон иссиклик электр станциясини умумий қуввати 900 МВт дан кам бўлмаган навбатдаги икки дона буғ-газ қурилмасини қуриш билан кенгайтириш» режалаштирилган. Ушбу лойиха амалга оширилгандан сўнг “ Талимаржон ИЭС” АЖ нинг ўрнатилган қуввати 2600 МВт дан ошади.

 

 

2022-2026 йиллар давомида техник-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича чуқур диагностика ва тизимли камчиликларни аниқлаш бўйича замонавий талаблар ва халқаро стандартларга жавоб берадиган тезкор режалаштириш ва бошқариш тизими яратилади, яъни:

 

- корхонада энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш;

 

- 1 кВт.с. электр энергияси ишлаб чиқариш учун ёқилғининг солиштирма сарфини онлайн назоратини юритишни ҳамда  ёқилғидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлайдиган аналог-рақамли ўзгартиргичлар ва дастурлар ўрнатилади;

 

- режалаштириш ва таъмирлаш ишларига тайёргарлик жараёнларини рақамлаштиришга босқичма-босқич ўтиш – аризаларни қабул қилиш, ишлар ҳажмини аниқлаш, моддий-техника ресурсларини сотиб олиш, пудратчини аниқлаш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш, шу жумладан назорат;

 

- жамиятда кенг кўламли трансформация жараёнларини амалга ошириш, шу жумладан, замонавий бошқарув тизимини жорий этиш,молиявий-иқтисодий ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш ва бошқаришга йўналтирилган корпоратив ахборот ERP тизимини жорий этиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (IFRS) жорий этиш.